Январь-февраль ойларининг энг яхши клиплар топ-5 талиги

Сана: 19.03.2015 2575

Бугунги кунда томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган клиплар орасида энг севимлилари қайси эканлигини билишни истайсизми? Мазкур рейтингимиз энг кўп томошабин жалб қилган клиплардан ташкил топган.

Топ-5 талик рейтингимиздан январь ва февраль ойларида YouTube интернет видеохостинг хизматига жойлаштирилган видеоклиплар жой олган. 5-поғона 10-февралда мухлислар эътиборига ҳавола этилган клипга насиб этди. Муниса Ризаеванинг "Афсона" номли қўшиғига ишланган клип 70 мингдан зиёд томошабин эъитиборини тортган. Ноанъанавий услубдаги трек йўналишида тасвирга олинган видеоклипни томоша қилишга улгурмаган бўлсангиз, сайтимиз орқали баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг кўплаб мухлисларининг қалбини ларзага солган "Ёшлик қайтмайди" видеоклипи 7-февраль куни премьера қилинган бўлса, шу вақтга қадар 98 мингдан зиёд маротаба томоша қилинган. Бу клипни тайёрлашда профессионал ижодкорлар меҳнат қилишганига ишонч ҳосил қиласиз. 

Рейтингимизнинг қоқ марказий поғонасини Зиёданинг "Хаёлим" номли видеоклипи эгаллади. Ўзига хос трек йўналишида тайёрланган клип 10-январь куни мухлислар эътиборига ҳавола этилган. 185 мингдан ортиқ томошабин диққатини тортган видеоклипда Зиёдани бир неча нафис ва ёшларбоп образларда кўришингиз мумкин. 

Асосан комедик жанрдаги қўшиқлар яратиб, худди шу йўналишдаги клиплари орқали машҳурликка эришган "Божалар" гуруҳи бу сафар 2-ўринни банд этди. Яқиндагина тақдим этилган "Лол бўламан" таронасига ишланган қизиқарли сюжетга эга видеоклип 26-февраль куни премьера қилинган. Жуда қисқа фурсат ичида бу клипни 117 мингдан зиёд мухлис томоша қилган. 

Ниҳоят олий поғона! Ёшлар ҳаётидан олинган таъсирчан сюжетга эга видео энг оммабоп клип дея топилди. Шаҳзоданинг бир неча кичик лавҳаларни бирлаштирган "Айриламиз" клипи айнан 1-ўринни эгаллади. 26-январь куни мухлислари учун тақдим этилган видеодан 420 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлган! Қишнинг сокин нафасини ҳадя этувчи клипни яна бир бор сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 19:10 да "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали "Энг яхши клиплар 5 лиги" радиодастурини тинглашингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol