Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"!

Сана: 09.03.2015 3152 қайноқ

Нафис аёлларимиз ва қизларимизнинг байрами бўлган 8-март санасида эстрадамизнинг мафтункор ва самимий вакиласи Шаҳзода мухлислари учун ажойиб туҳфани тақдим этди. 

Премьера ҳақида маълумот берганимиздан сўнг, кўплаб мухлислар томонидан "Чиккита" қўшиғи ва клипи интиқиб кутилгани аниқ. Айнан шу фурсат етиб, тарона илк бора "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали жаранг сочди. Шундан сўнг кетма-кет пойтахтимизнинг бошқа етакчи радиостанцияарида ҳам премьера сифатида тақдим этилди.

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Сарвар ва Комил томонидан ёзилган қўшиқ машҳур "Чикко" қўшиғининг давоми бўлиб, шўх ва рақсбоп оҳангги билан дилларга хуш ёқади. Буни тингловчилар ҳам эътироф этиб, қўшиқ "Чикко" каби тезда оммалашиб, хит даражасига кўтарилишига ишонч билдирдилар.

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"!

Бир вақтнинг ўзида тақдим этилаётган видеоклип эса жуда қисқа вақт ичида минглаб мухлисларнинг эътиборини тортгани алоҳида таҳсинга лойиқ. 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Клип Жавлон Турдихужаев бошчилигида тайёрланган. Сарвар Исаев иккинчи режиссёр вазифасини бажарган булса, Иззат Лутфуллаев операторлик килган. Кадрлар беғубор ва ёрқин тасвирларга бой. Барча мухлислар учун энг асосий янгилик шундаки, бу клипда бош ролни Шаҳзоданинг кичик фарзанди Ҳалид ижро қилган. Ҳақиқий Чикко образини намоён қилган Ҳалиднинг илк роли кўпчилик учун қизиқ бўлганлиги табиий. 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"!

Клипда анимациядан ҳам кенг фойдаланилган. Улар эса Жавлон Турдихўжаев томонидан чизилган. Клипдаги яна бир қаҳрамон "Чиккита" образи эса айнан Шаҳзоданинг ғояси асосида тайёрланган бўлиб, видеода Чикко ҳамда Чиккитанинг қизиқарли саргузаштлари тасвирланган.

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"! 

Барча кутган клип премьераси: "Чиккита"!

Клип 7 ёшдан 70 ёшгача барча мухлисларнинг эътиборини тортиши аниқ. Табассум ҳадя эта оладиган клип сизга ҳам бир олам беғубор ҳисларни ҳадя этишига ишонамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol