Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғи ўғирланди!

Сана: 02.03.2015 2353

2014-йилнинг "Энг яхши хонандаси" сифатида эътироф этилган истеъдодли ва маҳоратли хонандамиз Улуғбек Раҳматуллаев яна катта шов-шувларга сабабчи бўлмоқда. 

Ижодкорнинг ҳақиқий маънода хитга айланган "Соғиниб" номли қўшиғи бугун чет эллик хонанда томонидан кўчирилганлиги аён бўлди. Арман миллатига мансуб Григорян Есаян Вонц исмли ижодкор томонидан куйланган "Ем кез сирум" қўшиғи ҳам оммалашишга улгурди. 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғи ўғирланди!

Таронанинг таниш оҳангларини эшитган Улуғбек Раҳматуллаев қўшиқни ундан олишганини сезиб қолиб, аввалига таажжубга тушгани табиий. Бироқ ижодкор бу қўшиқни салбий муносабат билан эмас, балки ижобий ҳислар билан қабул қилди. Хаттоки, бундан мамнун эканлигини ҳам билдирди. 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғи ўғирланди!

Бу ҳолат шуни англатадики, демак, Улуғбек Раҳматуллаев нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам анча машҳур. Бу эса албатта хонанданинг ютуғидир. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol