Комедик жанрдаги навбатдаги видеоклип премьераси “Божалар” гурухидан

Сана: 26.02.2015 4362 қайноқ

“Ўзбегим таронаси” радиоси бугун яна бир янги туҳфани тақдим этмоқда. “Божалар” гурухи солисти Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги навбатдаги премьера этилган қўшиқ “Лол бўламан” дея номланиб шеъри ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли, аранжировка эса Ботир Алиевники. Албатта мазкур тарона учун Жонрид Сагдиев бошчилигида гурух ижодкорлари комедик жанрда видеоклип ҳам суъратга олишган.

Комедик жанрдаги навбатдаги видеоклип премьераси “Божалар” гурухидан

Энг қизиқ томони шундаки Жаҳонгир Позилжоновнинг оҳирги клипларида сиз эстрадамиз юлдузлари Шоҳруххон, “Уммон” гурухи йигилари, актёрлардан Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Шукрилло Исроиловларни учратган бўлсангиз бу сафар эса Алишер Файз, Тоҳир Содиқов, Тоҳир Усмонов, Шерзод Бин ва “Божалар” командасининг актёрлик маҳоратларини кузатасиз. Марҳамат, сайтимиздан ўрин олган мазкур клипни томоша қилинг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol