“Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

Сана: 26.02.2015 1287

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг “Тушларимга киринг Отажон” таронаси премьера этилганидан сўнг бу қўшиқнинг талабгорлари анча кўпайди. Ҳаёти ва ижодидан катта ўрин эгаллаган мазкур таронани янада жонлантириш мақсадида унга клип суратга олдиришни мақсад қилган хонанда бош қаҳрамоннинг болалигини гавдалантирувчи актёр учун кастинг эълон қилди ва вақт ўтиб кастингда мазкур роль учун ёш актёр Лазизхон Равшанзода тасдиқланди.

“Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

Айни кунларда суратга олиш ишлари якунланиб, монтаж жараёнлари олиб борилаётган видеоклипга Санжар Маткаримов режиссёрлик қилган, Наримон Султонҳўжаев эса операторлик вазифасини бажарган.

“Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

Ёдингизда бўлса Сардор Раҳимхоннинг “Отажон” номли қўшиғи учун ишланган клипда бош қаҳрамон образида гавдаланган Бекзод Муҳаммадкаримов, бу сафар ҳам янги қўшиқ ва клип мавзуси унга манзур келгани учун ота образига розилик билдирди.

“Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

Об-ҳаво ўзгариши туфайли бир неча кунларга сурилган тасвирга олиш ишлари икки ҳафта давом этди. Сюжет жиҳатидан ўта таъсирчан, ҳар бир инсоннинг ҳаётида ота-онанинг азиз эканини ҳис эттирадиган мавзуни қамраган мазкур видеоклип баҳорнинг илк кунларида премьера этилади. Ўтказиб юборманг.    

“Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 “Тушларимга киринг Отажон”... Клип жараёнлари

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol