“Ladies show” ... Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастури ўтказилади

Сана: 17.02.2015 6736 қайноқ

Бугунги кунда шоу бизнес оламидаги барча янгиликлар ва шу қаторда шов шувли хабарлар Instagram ижтимоий тармоғи орқали кенг тарқалаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шулар қаторида бир неча кун аввал яна кўпчиликнинг эътиборини тортадиган “Ladies show” “Энг гўзал табассум соҳибалари учун!” шиори остида шоу бизнес вакилларининг суратлари пайдо бўлди.

“Ladies show” ... Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастури ўтказилади

 “Ladies show” ... Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастури ўтказилади

Албатта, навбатдаги фотосуратлар барчани қизиқтириб, эстрадамизнинг ёрқин намоёндалари яна нимани бошлашди экан деган саволлар туғила бошлади. Бугун эса буларнинг барчасини аён қилиш вақти етди. ART centre томонидан UZTE Бош ҳомийлигида Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастурини ўтказиш мақсадида эл ардоғидаги севимли киноактрисалар саралаб олинди ва улар иштирокида кутилмаган ҳақиқий маънодаги Шоу дастур тайёрланди.

“Ladies show” ... Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастури ўтказилади

Лойиҳада Шаҳзода Матчонова, Наргиза Абдуллаева, Севара Солиева, Муножот Алимбаева, Наргиза Салмонова каби 15 нафар таниқли актрисалар шунингдек эстрадамиз юлдузлари иштирок этишади.

“Ladies show” ... Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастури ўтказилади

 “Ladies show” ... Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастури ўтказилади

Мазкур лойиҳанинг муаллифлари Абдумалик Юнусов, Замира Бешимова, Ҳикматилла Пиржоновлар. Илк дастур 21 февраль куни 19:00 да “Зарафшон” концерт залида бўлиб ўтади ва мунтазам равишда ҳар ойда ўтказилади. Илк эфир вақти 8 март куни MY 5 канали орқали гўзал аёлларга туҳфа қилинади.

“Ladies show” ... Ўзбекистонда илк бор аёллар ҳажвий шоу дастури ўтказилади

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol