Зиёданинг навбатдаги премьераси “Иккимиз”

Сана: 13.02.2015 4457

“Йил қўшиғи-2014” тақдимот маросимида халқимиз томонидан олқишларга сазовор бўлган тароналар муносиб мукофотланди. Улар орасида Зиёданинг “Севади ёрим” композицияси ҳам 2014 йилнинг энг севимли қўшиқларидан дея эътироф этилгани хонандага қувонч бағишлаш баробарида, ижодга бўлган маъсулиятини янада кучайтирди, десак муболаға бўлмайди.

Буни эса кейинги яратган ижод намуналаридан билишимиз мумкин. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиотўлқинида жаранг сочган Зиёда ижросидаги “Иккимиз” номли янги қўшиқ тингловчиларга ҳуш ёққани, унинг яратилишида катта меҳнат сарфланганидан дарак беради.

Зиёданинг навбатдаги премьераси “Иккимиз”

Мазкур янги таронанинг ғоя ва матн муаллифи Баҳодир Низомов бўлиб, бу ижодкор билан Зиёда бир неча тароналар яратишда ҳамкорлик қилган. Профессионал даражада аранжировкани Умид Обидов амалга оширган. Репертуаридаги аввалги қўшиқлари каби шўх кайфиятдаги “Иккимиз” композицияси ҳам хит даражасига кўтарилади, деган ниятдамиз. Сиз ҳам тингланг ва муносиб баҳо беринг.  

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol