4 кундан сўнг Шоҳруҳхон яшираётган сир ошкор бўлади

Сана: 11.02.2015 5120

Деярли барча қизларнинг, қолаверса, минглаб мухлисларнинг қалбидан жой олган Шоҳруҳхон 10 йилдан ортиқ давр мобайнида санъат оламида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлишга эриша олди. 

Ўтган йилги анъанасига мувофиқ бу йил ҳам февраль ойида, яъни 15-16-17 саналарда муҳташам "Истиқлол" санъат саройида навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этади. Ўтган йили 2 кун намойиш этилган концерт аншлаг тарзда ўтиб, катта шов-шувларга сабаб бўлганди ва кўплаб мухлислар концертни яна бир кунга чўзишни сўрашганди. Ана шу таклифларни инобатга олган хонанда ва унинг ижодий ҳамкорлари бу йил 3 кун тақдим этишга қарор қилишди. 

4 кундан сўнг Шоҳруҳхон яшираётган сир ошкор бўлади

Бу йилги концерт аввалгисидан-да кўпроқ ва ёрқин кутилмаган туҳфаларга бой бўлиши шубҳасиз. Негадир Шоҳруҳхон бу йилги концерт дастурининг барча тафсилотларини сир сақламоқда. 

4 кундан сўнг Шоҳруҳхон яшираётган сир ошкор бўлади

Маъмури ва хонанданинг айтишича, минг марта кутилаётган янгиликлар ва тайёргарлик ҳақида гапиргандан кўра, бир бора концертни шахсан гувоҳи бўлиб, дам олиш афзалроқ. Қизиқ, Шоҳруҳхон қандай сирларни яширмоқда?! Айнан бу савол бизни ҳам қизиқтирмоқда. 

4 кундан сўнг Шоҳруҳхон яшираётган сир ошкор бўлади

Шуниси маълумки, концертда кўплаб янги тароналар янграши кутилмоқда. Концерт олди Шоҳруҳхон "Ўзбегиим Таронаси" радиоси орқали мухлисларга бир неча қўшиқларни тақдим этганди. Айни пайтда Жасур Бадалбоев билан ҳамкорлик қилаётган Шоҳруҳхон барча ижод намуналари омадли тарзда қабул қилиниб, кўплаб талабларга ҳам сабаб бўлмоқда. 

4 кундан сўнг Шоҳруҳхон яшираётган сир ошкор бўлади

Барчаси аён бўлишига атига 4 кун қолди. 15-февраль куни старт оладиган концерт дастурида шахсан гувоҳи бўлиш фурсати етади. Концертга ташриф буюра олмаганлар учун эса сайтимиз орқали махсус репортаж тақдим этилади.

4 кундан сўнг Шоҳруҳхон яшираётган сир ошкор бўлади

Бу вазиятга нисбатан Шоҳруҳхон "Олдиндан ноғора чалмаслик"ни афзал кўрди" деб бемалол айтишимиз мумкин. Кўплаб мухлислар интиқлик билан кутаётган концертни аъло даражада ўтказилишига омад тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol