Шаҳзода бу йил ўз ижодининг 15 йиллик юбилей санасини нишонлайди

Сана: 08.02.2015 9134 қайноқ

Эстрамизнинг энг ёрқин ва мафтункор хонандаси Шаҳзода ўзининг 15 йиллик юбилей катта концерт дастурини тақдим этадиган кунлар эълон килинди. 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 май кунлари муҳташам ''Истиқлол'' санъат саройига ташриф буюрадиган хонанданинг асл мухлислари  мисли кўрилмаган даражадаги катта шоу дастурининг меҳмони бўладилар.

Ўтган йиллар давомида бир қанча хит тароналар, профессионал даражадаги видеоклиплар, минглаб мухлисларни жамлаган концерт дастурларини тақдим этган Шаҳзода бу йил ўз ижодининг юбилей санасини нишонлайди.

Шаҳзода бу йил ўз ижодининг 15 йиллик юбилей санасини нишонлайди

Нафақат хонанда, балки унинг мухлислари учун ҳам катта байрамга айланадиган бу шоу-дастурда Шаҳзода ўзининг янги қўшиқлари билан бирга барчанинг қалбидан жой олган энг сара хит тароналарини ҳам ижро этади. 

Шаҳзода бу йил ўз ижодининг 15 йиллик юбилей санасини нишонлайди

Концертга тайёргарлик анча аввалдан бошланган, айни кунларда эса Шаҳзода либослар буйича мутахассислар билан маслаҳатлашмоқда. Тез кунларда репетиция жараёнлари ҳақида қайноқ янгиликлардан боҳабар этамиз. Кузатиб боринг ва севимли хонандангиз ҳақидаги маълумотлардан биринчилардан бўлиб ҳабардор бўлинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol