2014-йилнинг энг томошабинбоп фильмлари

Сана: 29.01.2015 2365

Сайтимиз анъанасига кўра, ҳар ой энг кўп томошабин тўплаган кинофильмлар ҳамда энг кўп томоша қилинган клиплар рейтингини тақдим этиб борамиз. Бугун ўтган 2014-йилнинг энг кассабоп ва томошабинбоп бўлган фильмлар рўйҳатини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Маълумот учун шуни таъкидлашимиз керакки, бу рейтингни тузишда пойтахтимиз кинотеатрларида сотилган чипталар сони эътиборга олинган. 

ТОП-5 таликнинг 5-ўрни профессионал режиссёр Рустам Саъдиевнинг оилавий комедия жанрида суратга олган "Эркатой" картинасига насиб этди. Йил бошида тақдим этилган картина ойлик рейтингларимизда етакчи ўринларни эгаллаганини алоҳида таъкидлашимиз зарур. Бу картина катта экранларда намойиш этилганида ундан 43 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлган. 

2014-йилнинг энг томошабинбоп фильмлари 

4-ўриндан комедия фильм жой олган. Жавлон Шодмоновнинг "Яна бошланди" номли фильмини қарийб 63 минг кино шинавандалари томоша қилишга муваффақ бўлган. Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Шукрулло Исроилов бош қаҳрамонларни ижро этган фильм куз фаслида тақдим этилганди. 

Рейтингимизнинг қоқ маркази бўлмиш 3-ўринни "Нафс" картинаси эгаллади. Бу фильм кўп сонли санъаткорларнинг иштирок этгани билан ҳам томошабин эътиборига тушди. Бундан ташқари. Фильмнинг ғояси ва фалсафий ечими ҳам тарбиявий аҳамиятга эгадир. Картина қарийб 72 минг нафар томошабин эътиборига тушди. 

2014-йилнинг энг томошабинбоп фильмлари 

Яна бир оилавий комедия жанрида суратга олинган "Онам билмасин" номли фильми 2-қатордан жой олди. Бир қатор маҳоратли актёрлар жамланмаси тўпланган комедиянинг режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ҳисобланади. Картина 77 мингдан ортиқ томошабинни йиға олган. 

2014-йилнинг энг томошабинбоп фильмлари 

Ва ниҳоят, рейтингимизнинг 1-ўрни! "Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмаси асосида "Ўзбекфильм" киностудиясида тасвирга олинган "Кўргим келади" картинаси олий қатордан жой олди. Жавоҳир Қосимов режиссёрлиги остидаги картинада бош ролларни Дилноза Кубаева, Ҳусан Жўраев ижро этишган. Кўплаб томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган фильм қарийб 78 минг томошабин тўплаган. 

2014-йилнинг энг томошабинбоп фильмлари 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol