Шоҳзамон... "Мунисаҳон Ризаева" унинг шижоати мени илҳомлантирди... Премьера

Сана: 28.01.2015 5082 қайноқ

Шоу бизнес оламига шаҳдам қадамлар билан кириб келаётган истеъдодли ижодкор Шоҳзамоннинг навбатдаги куйлаган таронасини ҳали ҳеч ким эшитмаган бўлсада Instagram ижтимоий тармоғида кўпгина шов шувларга сабаб бўлди. "Мунисахон Ризаева" деб номланувчи қўшиқ ёш хонанданинг ижодида қандай бурилиш қиларкин, бугунги кунга қадар ҳеч кимга маълум эмасди.  

Бугун Фм 101.0 тўлқини премьера лойиҳасида хонанданинг мазкур таронаси тингловчилар ҳукмига ҳавола этилиб улар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Шоҳзамон:

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Муниса Ризаеванинг ижоди менимча нафақат мухлислар балки ҳамма санъаткорлар учун жуда қизиқ бўлса керак. Унинг шижоати, ижоди ва ғайратига тенг келадиганлар кам албатта. Ўзим Санъат олийгоҳида фольклор йўналишида таҳсил олган бўлсамда аммо бу йўналишда ҳечам қўшиқ айтиб кўришни ўйламаган эдим. Мени илҳомлантирган нарса шуки Муниса Ризаеванинг фольклор услубида яратган, хит бўлган қўшиғи бўлди. Тарона тайёр ҳолга келганидан сўнг ижодкорга юзландим ва розилик олдим.

Мазкур қўшиқ учун маҳсус сценарий ҳам аллақачон тайёр бўлган. Ижодий гурух аъзолари тез кунда хонанданинг розилиги билан клип суратга олдиришни мақсад қилишган. Муниса маҳсус у учун ёзилган сценарийга асосланган видеоклипда тасвирга тушишга рози бўлса уни умуман бошқа кутилмаган кўринишда қарши оласиз. Кузатиб боринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol