Қайта жонланган қўшиқ... Қиличбек Мадалиев ижросида

Сана: 15.01.2015 5551

Яхши қўшиқ баландпарвоз қушга ўхшайди. Унинг бир қаноти шеър бўлса яна бир қаноти оҳанг. Шеър юрагингизга етиб боролмас экан, оҳанг дил торингизни тебратмас экан, бу қушнинг парвози узоққа бормайди. Аммо иккала қанотини топган қўшиқ ўз эгасини – хонандасини топмас экан, бу қўшиқнинг умри ҳам узоқ бўлмайди.

 

Яхши қўшиқ яратиш осон иш эмас. Шоирнинг, бастакорнинг, хонанданинг ўз маъсулияти бор. Бу маъсулиятни тўла адо этадиган, ижодкорлар бирлашган жойда юракларни тўлқинлантирадиган қўшиқлар дунёга келади. 

Олтин хазинамизни мана шундай қўшиқлар билан бойитган ижодкорлардан Охунжон Мадалиев бугун халқ кўнглидан чуқур чой олганлиги бежиз эмас.Ишонамизки, улар ҳаётдан кетган бўлсаларда, яратган қўшиқларини парвози алсо пасаймайди ва эзгуликка чорлайверади!

Бугун шу авлоднинг давомчиси ёш бўлишига қарамай ўз мухлислари аудиториясига эга бўлиб бораётган хонанда Қиличбек Мадалиев отаси, марҳум санъаткор Оҳунжон Мадалиев репертуаридан жой олган таронани ва унга ишланган видеоклипни қайта куйлаб кенг оммага тақдим этмоқда. 

9999 студияси томонидан суратга олинган видеомаҳсулот хонанданинг “Етарди” номли янги ижро этган тарнаси учун яратилиб, уни тасвирга олишда Ҳуршид Собиров режиссёрлик қилди.

 “Етарди” номли тарона Шуҳрат Аҳмедов қаламига мансуб шеър ҳамда Оҳунжон Мадалиев мусиқаси билан яратилган бўлиб, унга яратилган видеоклип сюжет жанрида тасвирга олинган. Клипда актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳамда Қиличбекнинг ўзи бош ролларни ижро этишган.

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилаётган мазкур таронани ва унга ишланган видеоклипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol