Тошкент кўчаларида илҳомланиб...

Сана: 14.01.2014 6360 қайноқ

Гўзал Тошкентимиз қанчадан-қанча мухаббат тарихи гувоҳига айланган. Бахтга чорловчи тарона сизга ҳам маъқул келиши шубҳасиз. 

Ноодатий йўналишдаги мусиқа садолари остида бошланувчи тарона ёшлар тилидан сўзлайди. Янгича мусиқа услуби Каллен Мараро томонидан яратилган. Қайсидир маънода инсонни руҳлантирадиган мазкур таронада ҳам замонавий, ҳам миллий нафас сезилади. "Тошкент кўчалари" номли ушбу қўшиқни тинглаб туриб, кўз олдингизга баҳор, пойтахтимизнинг гўзал манзиллари, майин шабада, болаларнинг қувноқ кулгулари-ю мусаффо осмонимиз гавдаланса ажабмас.

Қалбимда севги нур сочар, сенинг меҳринг менга йўл очар...

Қўшиқ матни Комил Фозиловга тегишли. Тошкент шаҳрига меҳри ўзгача бўлган Шаҳзода яқин кунларда мазкур таронага клип ҳам суратга олдириши мумкин. Гўзал Тошкентимиз қанчадан-қанча мухаббат тарихи гувоҳига айланган. Бахтга чорловчи тарона сизга ҳам маъқул келиши шубҳасиз. Янгича мусиқа садолари остида яратилган таронанинг премьераси 15-январь куни “Ўзбегим Таронаси” радиостанциясида бўлиб ўтади. Премьерадан сунг ушбу таронани бизнинг "Супер Премьера" сахифамизда хам тинглашингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol