Шаҳзода ва Жасур Ғоиповдан янги йил учун ажойиб туҳфа!

Сана: 31.12.2014 4768 қайноқ

Бугун кўплаб радиостанцияларда жаранг сочиб, хит даражасигача кўтарилишга эришган "Бари гал" ёки "Super lady"номли дуэт муаллифлари мафтункор Шаҳзода ва етарли мухлисларга эга бўлган Жасур Ғоипов бугун яна бир туҳфани тақдим этишмоқда. 

Бугун сайтимиз орқали мазкур дуэт учун эксклюзив равишда тақдим этилаётган видеоклипни қарши олинг! Севги, муҳаббат ҳақиаги ўзгача йўналишда тайёрланган дуэтга клипни маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров тасвирга олган.  

Шаҳзода ва Жасур Ғоиповдан янги йил учун ажойиб туҳфа!

Клип эса қўшиққа мос замонавий трек йўналишида бўлиб, юлдузларимиз 3 ҳил образда намоён бўладилар. Ҳар бир образ юқори дид билан танлангани эътирофга лойиқдир.

Шаҳзода ва Жасур Ғоиповдан янги йил учун ажойиб туҳфа!

Видео суратга олиш жараёни ҳақида маълумот бериб ўтгандик, ўшанда ҳаво ҳарорати жуда паст бўлиб совуқда ижодкорлар енгил кийимларда иштирок этишга мажбур бўлишган. 

Шаҳзода ва Жасур Ғоиповдан янги йил учун ажойиб туҳфа!

Суратга олиш жараёнида бош режиссёрлик вазифасини Жамшид Хожиниёзов бажарган бўлса, образлар стилист Ҳилола Шер томонидан яратилди. 

Жаҳон стандартларига мос келувчи клип премьерасидан баҳраманд бўлинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol