Райхон Уласенованинг ҳаёти ва ижодидан янгиликлар

Сана: 13.01.2014 6662

Таниқли телебошловчи, актриса Райхон Уласенова съёмка жараёнида бўладими ё муҳим ишлар билан бандми суҳбатга чорлаганимизда ҳамиша журналистлар учун вақт ажратиб, хушфеъллик билан жавоб беришга тайёр.

Бу эса бизни қувонтиради. Айни кунларда Акмал Ибрагимовнинг “Қисмат битиги” фильмида бош ролни ижро этаётганлари маълум бўлди. Фахриддин Шамсиматов, Раъно Зокирова ҳамда Самандар Ҳамроқуловлар билан биргаликда иш фаолитини олиб бориб, Малика образини яратяпти.

Ижодкор тушган уч таклифдан шу фильмни танлади.

Шунингдек, Нозим Тўлагановнинг “Зарб” номли фильмида ҳам бош ролни ижро этди. Мазкур фильмнинг монтаж жараёни ниҳоясига етиб, овозлашриш ишлари бошланди. Фильм баҳор фаслига туҳфа бўлади деган умиддамиз.

Райхон Уласеновага Ёдгор Мирзажонов “Аёл дарди” деб номланган клипида тирноққа зор аёл ролини ижро этиш таклифини берганлигин янгиликларимизда маълум қилган эдик. Ижодкор “Фарзанд кўрмаслик аёл учун ҳаётдаги энг катта зарба бўлса керак деб ўйлайман. Қўлимдан келганча бу образни яратишга ҳаракат қиламан. Бироқ ҳали сценарийни қўлга олмадим ва қўшиқни эшитишга имкон бўлмади. Мен сценарийдан, қўшиқлардан юрагим жиз этмаса ролни ижро эта олмаслигимни айтганман”, - деди. Умид қиламизки, Райхонни яна бир янги образда кўриш имкони бўлади.

Шунингдек, Райхон Уласенова айни кунларда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти магистратурасида таҳсил оляпти. Бу йил тугатиши керак ва олдинда уни илмий иш ёзиш жараёни кутмоқда. “Деярли ҳар куни съёмкадасиз, телебошловчилик қиляпсиз, турли хил тадбирларда иштирок этяпсиз, илмий ишни ҳам бошлаб юборибсиз, ҳали оила, фарзандлар бор... ҳаммасига қандай улгуряпсиз?”- деб савол берганимизда Райхон: “Аёл киши эплайман деса, эплайди! Тўғри қайнонам, онам, сингилларим ёрдам бериб туришади, аммо ҳамма ишлайди. Эрталабдан ош -овқатни бошлайман, албатта, фарзандарим ўқишини назорат қиламан. Болаларни қўшимча машғулотларга олиб бориб, кейин съёмкага келаман, қўлимдан келганча эплаяпман ”, - дея жавоб берди.

Ширин муомалали, меҳрибон она, серқирра ижодкор Райхон Уласенова билан суҳбат жуда оз вақт кечган бўлса-да, бизга бир олам шодлик бағишлади. Ижодкорга чексиз омад тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol