PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Манзурадан узоқ кутилган ва ёқимли янгилик!

Сана: 26.12.2014 1736

Анча йиллардан буён ёқимли қўшиқлари ва клиплари, шунингдек, актрисалик маҳорати намоён бўлган бир неча кинофильмлари билан кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой олган хонанда Манзура янги йил учун катта туҳфа тайёрлади. 

Манзуранинг охирги яратаётган қўшиқлари ва клиплари унинг мухлислари сонини кескин оширди, десак хато бўлмайди. Хонанда бугунги кунда юртимизда ўтказилаётган деярли барча санъат тадбирларида фаол бўлиб, ўзининг шўх тароналари билан иштирок этиб, кўнгилларни шод айламоқда. 

Манзурадан узоқ кутилган ва ёқимли янгилик! 

Шу кунларда эса Instagram ижтимoий тармоғида шов-шувли фотосурат пайдо бўлди. Демак, Манзура 18 йиллик ижодини сарҳисоб қилишга фурсат етганини маълум қилди. 

Манзурадан узоқ кутилган ва ёқимли янгилик! 

Февраль ойининг илк 3 кунида Манзура "Истиқлол" санъат саройида барча мухлисларини кутиб қолади. Айнан 1-2-3-февраль кунлари муҳташам саройда хонанданинг мухлислари учун узоқ кутилган биринчи яккахон концерти бўлиб ўтади. 

Манзурадан узоқ кутилган ва ёқимли янгилик! 

Бу концерт ўзгача тарзда ўтиши ва бир қатор туҳфаларга бой бўлиши аниқ. Сабаби Манзура доим янгилик яратишда етакчилардан ҳисобланади. Концерт  дастури ҳақида тез кунда хонанда билан суҳбат уюштирамиз ва эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Манзурадан узоқ кутилган ва ёқимли янгилик!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol