Севинч Мўминова яна ижодга қайтди...

Сана: 16.12.2014 4570 қайноқ

Ёрқин ва рақсга чорловчи тароналари билан мухлислари эътиборига тушган Севинч Мўминова оила қургач, анча вақт ижоддан йироқда бўлди. Фарзанд тарбияси билан банд бўлган хонанда вақти келиб ижодини қайта давом эттиришни мақсад қилганди.

Мана вақти соати келиб, айни дамда хонанда, ҳам оилани, ҳам ижодни бир маромда олиб бориш истагида эканлигини билдирди. Севинч Мўминова яқиндагина ''Ёлғончи ёр'' таронасига тасвирга олинган видеоклипни омма диққатига ҳавола этиб, шу кунларда яна бошқа кўшиғи учун клип тайёрлаш ниятида.

''Кўйлагим'' номли тарона Гулбаҳор Мўминова қаламига мансуб шеър асосида яратилган бўлиб, мусиқа муаллифи Рустам Тулашев.

Севинч аввалги тароналари каби рақсга чорловчи, бироз эркаликлар билан ижро этган янги қўшиғини мухлислар олқишига сазовор бўлишига умид боғламоқда.

Бир неча йиллик ижодий чекинишдан кейин қайта шижоат бн ўз мухлислари кўнглини олмоқчи бўлаётган ижодкор шаҳдам қадамлар билан олға бормоқда. Биз унга омадлар тилаб, янги видеоклип премьерасини кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol