Лола концертга тайёргарликни бошлади!

Сана: 03.12.2013 7748

Янги йилни ёрқин лаҳзалари, чексиз шодлиги ва ажойиб совғалари учун интиқлик билан кутамиз. У яна бир туҳфа билан барчага завқу шавқ улашади.

Латофатли Лола 23-24-25-26 январь кунлари  “Истиқлол” санъат саройида “Кел...” деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Концерт антиқа шоу томошани ўз ичига олиб, кутилмаган совғаларга бой бўлади. Хонандамиз  тайёргарликни  аллақачонлар бошлаб юборган. Янгидан янги қўшиқлар, ўзгача декорация, нафис либослар, севинч улашувчи рақс дасталари, буларнинг бари мухлисларда ёрқин таассуротлар қолдириши шубҳасиз. Popcorn.uz сайтини мунтазам равишда кузатиб борсангиз қизиқарли маълумотлардан биринчилардан бўлиб  боҳабар бўлишингиз мумкин.

Лола концертга тайёргарликни бошлади!

Лола концертга тайёргарликни бошлади!

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol