Азиза Низомова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Сана: 17.11.2014 3065

Овоз имкониятлари жиҳатидан ҳақиқий истеъдод соҳибаси Азиза Низомова кўпчиликка айни вақтдаги "Сетора" гуруҳи ижоди орқали яхши таниш. Ёш бўлишига қарамасдан, Азиза яқинда катта масъулиятни ўз бўйнига олди. 

Азиза Низомова "Сетора" гуруҳидаги фаолиятидан ташқари, кўплаб эстрада юлдузларининг қўшиқларидаги бэк-вокалда айнан унинг овози қўлланилади. Жонли ижрода ҳам маҳорат билан куйлайдиган Азиза айни пайтда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида. Бунга сабаб эса ижодий танлов.

Азиза бу йил "Turkvison-2014" ижодий танловида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Эсингизда бўлса, ўтган йили бу танловда Ватанимиз номидан Нилуфар Усмонова иштирок этганди.

Азиза Низомова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

"Turkvison-2014" танловида 24 та мамлакатдан вакиллар ғолиблик учун курашишади. Улар орасида Ўзбекистондан ҳам вакил, яъни Азиза Низомова борлиги бизни қувонтиради. 

Азиза Низомова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Танловда 5-рақамда сараланган Азиза билан боғланганимизда, танловда "Дунё бўлсин омон" деб номланган тарона билан иштирок этишини маълум қилди. Танловда қўшиқлар фақат жонли ижрода куйланишини алоҳида таъкидлашимиз зарур. Бу таронанинг матн ва мусиқа муаллифи шахсан Азиза Низомованинг ўзи. Бу эса унинг иқтидорининг серқирра эканлигидан дарак беради.

Азиза Низомова жонли ижрода маромига етказиб куйлашини ҳисобга оладиган бўлсак, унинг ғалаба қилишига ишонамиз ва омад тилаймиз. 19-ноябрь куни танловнинг яримфинал баҳси ўтказилади. Дунёнинг 39 та давлатида намойиш этиладиган танлов тафсилотлари ҳақида билишни истасангиз, сайтимизни кузатиб боринг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol